Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ерингиздан олган илк ҳосилнинг энг яхшисини Мен, Эгангиз Худонинг уйига олиб келинглар. Улоқчани онасининг сутида қайнатманглар. Зотан, ҳамма тўнғич ўғиллар Менга тегишли. Мен Мисрликларнинг ҳамма тўнғич ўғилларини нобуд қилган куним Исроил халқининг барча тўнғичларини — одамидан тортиб ҳайвонига қадар Ўзим учун ажратиб олганман. Уларнинг ҳаммаси Меники бўлиши шарт. Зотан, Мен Эгангизман.” Хамирнинг биринчи зуваласидан ёпилган нонни Эгамизга назр қилинглар. Буни янчилган донни назр қилгандай назр қилинглар. Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз. Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул бўлган ҳамма шаҳарларимиздан левилар ушр йиғадилар. Қани, омборхонага ушрни беками–кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман.
Выбор основного перевода