Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди. Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди. Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди. Куйдириладиган қурбонлигини ва дон назрини адо этди, янги қурбонгоҳ устига шароб назрини қуйди, тинчлик қурбонлигининг қонини қурбонгоҳга сепди. Эгамизга бағишланган олдинги бронза қурбонгоҳ янги қурбонгоҳ билан Эгамизнинг уйи орасида эди. Охоз бронза қурбонгоҳни бир четга — ўзи қурган янги қурбонгоҳнинг шимол томонига кўчиртириб ташлади. Сўнгра шоҳ Охоз руҳоний Уриёга шундай фармон берди: “Эрталабки куйдириладиган қурбонлик билан кечқурунги дон назрини, шоҳнинг куйдириладиган қурбонлигини ва унинг дон назрини, бундан ташқари, юрт халқининг куйдириладиган қурбонлигини, дон назрини ва шароб назрини мана шу катта қурбонгоҳ устида адо эт. Куйдириладиган қурбонлик билан бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сеп. Келажакда нима бўлиши менга аён бўлиши учун эса бронза қурбонгоҳни сақла.” Руҳоний Уриё шоҳ Охознинг ҳамма фармонини бажарди. Эгамиз қўлини кўтариб, онт ичди: “Сизларни саҳрода яксон қиламан. “Эй инсон, бу одамлар бутларга кўнгил қўйганлар, гуноҳ уларнинг бошига ҳалокат келтиради. Шундай экан, Менга маслаҳат солишларига қандай йўл қўяй?! Сен уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Исроил халқидан бирорта одам бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Агар бундай одам маслаҳат сўрагани пайғамбар олдига келса, Мен, Эгангиз, ўша одамнинг саноқсиз бутларига яраша жавобини бераман.
Выбор основного перевода