Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левилар сизларга қўшилишиб, Учрашув чодиридаги барча вазифаларни бажаришсин. Левилардан бошқа бирортаси сизлар билан бирга хизмат қилмасин. Левиларнинг вазифаси Эгамизнинг уйидаги хизматда Ҳорун наслига ёрдам бериш эди. Бунга: ҳовли ва ён хоналарга масъул бўлиш, муқаддас ашёларни поклаш ва Эгамизнинг уйидаги ҳар қандай бошқа юмушларни бажариш вазифалари кирар эди. Демак, левилар Учрашув чодири ва Маъбад учун масъул бўлиб, Эгамизнинг уйида хизмат қилган ўз қариндошлари — Ҳорун наслига ёрдам беришлари керак эди. Ўлчаётган одам менга шундай деди: “Шимолий дарвоза ёнидаги хона Маъбад учун масъул бўлган руҳонийларга мўлжаллаб қурилган. Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар.
Выбор основного перевода