Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор. У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди. Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди. Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади. Қаранг! Душман булутдай кўтарилмоқда. Уларнинг жанг аравалари қуюн кабидир, Отлари бургутдан ҳам чаққондир. Эвоҳ, шўримиз қурсин! Хонавайрон бўлдик! Зимзиё зулмат куни бўлар у кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлар у кун! Катта кучли лашкар юртни босар, Ёришган тонгдай тоғлар узра ёйилар. Бунақаси азалдан ҳеч содир бўлган эмас, Бундан кейин ҳам ҳеч қачон содир бўлмас.
Выбор основного перевода