Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Рўдон халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил суяги ва обнус ёғочини сенга тўлов сифатида беришарди. Шава ва Рамо савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди. Нима бўлди Найнаво шаҳрига?! Ўхшар эди–ку у шернинг уясига. Ҳа, ўхшар эди Найнаво шер болаларини боққан бир инга. Шер ва она шер изғиган пайтда, Болалари хатарсиз эди у ерда! Шер ўз болалари учун Етарлича ўлжа тилка–пора қилган, У она шер учун ҳам овини бўғизлаган, Мурда билан тўлдирган ўз инларини, Ўлжа билан — уяларини. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен сенга қаршиман, эй Найнаво! Жанг араваларингни тутатиб ёндираман. Ёш шерларинг қиличдан ҳалок бўлади. Сен энди ер юзида талончилик қилмайсан. Ўлпончиларингнинг овози ўчади.”
Выбор основного перевода