Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ерга қарадим, ер айқаш–уйқаш эди, Кўзимни осмонга тикдим, осмонда нур кўринмасди. Тоғларга қарадим, тоғлар силкинаётган эди, Ҳамма қирлар ларзага келган эди. Қарадим, аммо инсон зоти кўринмади, Ҳатто кўкдаги қушлар ҳам учиб кетган эди. Қарадим, ҳосилдор ерлар чўлга айланган эди, Ҳамма шаҳарлар вайрон бўлган эди. Бунга сабаб Эгамизнинг қаттиқ қаҳри эди. Мана шунинг учун юрт хазон бўлади, У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади. Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар. Унинг олдида силкинар тоғлар, Парчаланиб кетар адиру қирлар. Ҳузурида замин тебранар, Бутун жаҳон ва ундаги мавжудот қалтирар. Унинг қаҳрига ким бардош бергай?! Алангали ғазабидан ким омон қолгай?! Унинг ғазаби оловдай ёйилар, Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар. Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Шу куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шарқдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади. Шунда тоғнинг бир тарафи шимолга, иккинчи тарафи эса жанубга сурилади. Осмон қоғоздай ўралиб, йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиб кетди.
Выбор основного перевода