Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гидўннинг уч юзта одами бурғу чалганда, душман қароргоҳидаги лашкарлар бир–бирини ўлдира бошладилар. Бу Эгамизнинг қудрати туфайли содир бўлди. Сўнг Мидиён лашкарлари Зариро томон югуриб, то Байт–Шиттахгача, Таббот яқинидаги Овил–Махла шаҳрининг чегарасигача қочишди. Ўша заҳоти Шоул ва ёнидаги сипоҳларининг ҳаммаси бирга уруш майдонига кетишди. У ерда катта ғалаён бўлаётган эди, ҳамма бир–бирига қилич соларди. Оммон ва Мўаб халқлари Эдом халқига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай қириб ташлашди. Уларни йўқ қилганларидан кейин эса бир–бирларини қиришди. Мана, Ўзимга тегишли Қуддус шаҳрига кулфат ёғдира бошладим. Сизлар жазодан қочиб қутулармидингиз?! Йўқ, жазодан қутула олмайсизлар! Мен ер юзидаги барча одамларни уруш балосига гирифтор этаман, — деб айтмоқда Сарвари Олам.» Ёки Мен ўша юртга душман юбориб, у ердаги бор жонзотни қиличдан ўтказишга қарор қилдим, дейлик. Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар.
Выбор основного перевода