Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ғазабимдан тушаман, қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейингина таскин топаман. Қаҳримни сизларга сочиб бўлганимдан кейин, Мен, Эгангиз, рашк устида гапирганимни сизлар билиб оласиз. Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Исроил атрофида яшаган халқлардан, хусусан, Эдом халқидан қаттиқ ғазабдаман. Чунки улар нафрат туйғусига берилиб, яйловларни талон–тарож қилиш учун юртимни қўлга киритдилар. Шунда ўзида йўқ хурсанд бўлдилар.» Эй инсон, шу сабабдан Исроил юрти ҳақида башорат қилиб, тоғлару қирларга, сойликлару водийларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: қўшни халқлар сизларни қанчалик хўрлаганини кўриб, ғазабим келди, рашким қўзиди. Эгамиз рашкчи, қасоскор Худодир, Эгамиз қасоскор, дарғазабдир. Ғанимларидан Эгамиз қасос олар, Душманларидан ғазабланиб юрар. Ахир, Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Бирпасдан кейин яна еру осмонни, денгиз ва қуруқликни ларзага келтираман. Барча халқларни титратаман, уларнинг хазинаси шу ерга келтирилади.» Сарвари Олам демоқда: «Ўшанда Мен мана шу Маъбадни ҳашамат билан бой қиламан.» Ўша кунлардаги азоб–уқубатлар ўтиши биланоқ, «Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади. Осмондан юлдузлар қулаб тушади, Самовий кучлар ларзага келади.» Одамлар дунёга келадиган фалокатларни кўриб, қўрқувдан ҳушидан кетадилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади. Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.
Выбор основного перевода