Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар булғаган Менинг буюк номим қанчалик муқаддас эканлигини Мен барча халқларга кўрсатаман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар. Мен сизлар орқали Ўз муқаддаслигимни уларга аён қиламан. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Аммо сен довулдек уларга ёпириласан. Сен, лашкаринг ва сенга эргашиб келган кўп халқлар юртни булут каби қоплаб оласизлар. Дунёдаги кўплаб халқларга Ўзимнинг улуғворлигим ва муқаддаслигимни намоён қиламан, уларга Ўзимни танитаман. Ўшанда барча халқларнинг Эгаси Мен эканлигимни улар билиб оладилар.»” Мен Ўз улуғворлигимни халқлар орасида намоён қиламан. Халқларни жазолаб, уларга Ўз қудратимни кўрсатаман. Лекин самода шу каби, сирларни ошкор қила оладиган бир Худо бордир. У сизга, эй шоҳ ҳазратлари, охиратда бўладиган нарсаларни аён қилмоқчи. Сиз тушингизда кўрган ваҳий қуйидагича эди: Мен сенга келажакда халқинг бошига тушадиган нарсаларни тушунтириш учун келдим. Бу ваҳий ўша кунларга оиддир.
Выбор основного перевода