Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Шу боис Миср юртини Бобил шоҳи Навухадназарга бераман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — У Мисрни талон–тарож қилиб, у ердаги бойликларни ўзи билан олиб кетади. Миср бойликлари Бобил лашкари учун меҳнат ҳақи бўлади. Йиллар ўтиб, жангга отланасан. Урушдан кейин ўзини тиклаб олган бир юртга сен бостириб борасан. Узоқ вақт давомида ташландиқ бўлиб ётган бу юртга, турли халқлардан Исроил тоғларига келиб ўрнашган одамларга ҳужум қиласан. Уларнинг ҳаммаси осойишта турмуш кечираётган бўлади.
Выбор основного перевода