Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бешала одам йўлга равона бўлди. Улар Лайиш шаҳрига келиб, у ерда Сидон аҳолиси каби мулойим, хотиржам ва тинч–тотув яшаётган одамларни кўришди. Бундан ташқари, атрофдаги халқлардан биронтаси ўша халққа хавф солмаган, юртига тажовуз қилмаганди. Улар Сидондан анча узоқда бўлиб, атрофдаги шаҳарлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаган эдилар. Дан қабиласи Михо ясаттирган нарсаларни ва унинг хизматида бўлган руҳонийни Лайишга олиб бордилар. Улар Лайишда тинч ва хотиржам яшаётган одамларни қиличдан ўтказиб, шаҳарга ўт қўйдилар. Улар чоҳдаги асирлар каби, Бир жойга йиғиб олинади, Зиндонга қамаб қўйилади, Кейинроқ улар жазоланади. Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман. Эй Исроил халқи! Сизлар менинг сурувимсиз. Мен сизлар билан тинчлик аҳдини тузиб, юртдаги барча ёввойи ҳайвонларни қувиб чиқараман. Шунда сизлар дашту биёбонларда осойишта ҳаёт кечирасизлар, ўрмонларда тинч ухлайсизлар.
Выбор основного перевода