Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Шу боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам Ер остин–устин бўлиб кетса ҳам, Денгиз бағрига тоғлар қулаб тушса ҳам. Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам, Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам. Бир дарё бор, унинг сувлари Шодлик олиб келар Худо шаҳрига, Худойи Таолонинг муқаддас маконига. Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Халқлар алғов–далғов бўлади, Шоҳликлар қулайди. Худонинг овози гулдирайди, ер эриб кетади. Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир. Келинг, Эгамизнинг ишларини кўринг, Ер юзига келтирган кулфатни кўринг. Бутун оламда У жангни тўхтатади, Ёйни парчалайди, найзани синдиради, Қалқонларни оловда ёқиб, шундай дейди: “Тўхтанг, билинг, Мен Худоман, Халқлар орасида Мен юксалгайман, Ер юзида Мен юксалгайман.” Сарвари Олам биз биландир, Ёқубнинг Худоси қалъамиздир. Эй Бобил лашкарлари, Қани, хотиржам бўлган халққа ҳужум қилинглар! Бехатар яшаётганларга ташланинглар! — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар саҳрода ёлғиз яшайдилар, Шаҳарларининг на дарвозалари, на тамбалари бор. Йиллар ўтиб, жангга отланасан. Урушдан кейин ўзини тиклаб олган бир юртга сен бостириб борасан. Узоқ вақт давомида ташландиқ бўлиб ётган бу юртга, турли халқлардан Исроил тоғларига келиб ўрнашган одамларга ҳужум қиласан. Уларнинг ҳаммаси осойишта турмуш кечираётган бўлади. шундай деди: — Югур, бориб ўша йигитга айт: “Эгамиз айтмоқда: — Одамлар ва мол–қўйлар кўплигидан Қуддус шаҳрига сиғмай қолади. Уларнинг кўплари шаҳар ташқарисида яшайди, аммо Мен Ўзим уларнинг атрофида олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан.”
Выбор основного перевода