Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ўнг қўли билан «Қуддус» деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради. Сарвари Олам душман лашкарига шундай демоқда: “Дарахтларини кесинглар, Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар. Бу шаҳар жазоланиши керак, Шаҳар зўравонликка тўлиб–тошган. Ана энди Бобилликлар Қуддусга ҳужум қиляптилар. Қуддусни қўлга киритиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар. Қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан шаҳар таслим бўлади. Ўзинг кўриб турганингдек, айтганларингнинг бари бажо бўляпти. Сенга қарашли соҳилдаги ҳамма қишлоқлар аҳли қиличдан ўтказилади. Ўшанда сен Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.
Выбор основного перевода