Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уят сенга, эй Сидон! Ахир, Тир, денгиз бўйидаги қалъа шундай демоқда: “На тўлғоқ азобин чекдим, на туғдим, На ўғиллар, на қизлар улғайтирдим.” Эгамиз менга Исроилнинг икки шаҳзодаси учун мана шу марсияни айтишимни буюрди: Улар йиғлаб, сен ҳақингда марсия куйлайди: ‘Тир каби биронта шаҳар борми?! Денгиз уни ўз қаърига тортиб кетди.’ “Эй инсон, Тир шоҳига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен мағрурланиб кетдинг. ‘Мен худоман, денгиз бағридаги худолар тахтида ўтирибман’, деб айтдинг. Сен ўзингни худодай доно деб биласан, ахир, сен худо эмас, инсонсан–ку! Мен Эфрайимни кўрганимда, У Тир шаҳрига ўхшарди, Гўзал ерда жойлашганди. Аммо энди Эфрайим ўз болаларини Қотил олдига олиб чиқади.” Бобил билан зино қилиб, кайф–сафо сурган ер юзи шоҳлари ёнаётган Бобилнинг тутунини кўриб, унинг ҳолига ҳўнграб йиғлайдилар.
Выбор основного перевода