Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Самовий Худо қонунларининг моҳир тафсирчиси — руҳоний Эзрага шоҳаншоҳ Артахшасдан саломлар бўлсин. Сўнг эса Қуддусга — шоҳ Зидқиё ҳузурига келган элчилар орқали Эдом, Мўаб, Оммон, Тир ва Сидон шоҳларига хабар жўнат. Элчиларга буюр, улар ўз шоҳларига қуйидаги хабарни етказсинлар: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: шоҳларингизга айтинглар, бу дунёни, ер юзидаги одамзоду ҳайвонларни Мен Ўз қудратим ва ажойиботларим билан яратганман. Шундай экан, уларни хоҳлаган одамга бераман. Ана шу юртларнинг барчасини Мен Бобил шоҳи қулим Навухадназарга бердим. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонларни ҳам унинг измига топширдим, улар ҳам Навухадназарга хизмат қилишади. Улар қуролланадилар, сенга қарши жанг аравалари, юк аравалари ва талай лашкарни тортиб келадилар. Бошига дубулға кийган, қўлига қалқон ва сипар тутган жангчилар сени қуршовга оладилар. Ҳукм қилишлари учун Мен сени уларнинг қўлига топшираман. Улар сени ўз қонунларига мувофиқ ҳукм қиладилар. Мен устингга бегона халқни тортиб келаман. Улар ўтакетган ёвуз халқдир. Улар гўзаллигинг ва донолигингга қарши чиқиб, қилич яланғочлайдилар. Ҳашаматингни оёқ ости қиладилар. “Эй инсон, Бобил шоҳи Навухадназар Тирга қарши шиддатли уруш олиб борди. Бобил лашкарининг сочлари тўкилиб, елкалари шилиниб яллиғланди. Аммо қилган меҳнатларига яраша улар Тирдан ҳеч қандай ўлжа ололмадилар. Эй шоҳ ҳазратлари, сиз каби буюк ҳукмдорни дунё ҳали кўрмаган. Самовий Худо сизга салтанат, куч–қудрат ва шон–шуҳрат ато қилгандир.
Выбор основного перевода