Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам режа қилган! Қани, буни ким бекор қила олади?! У халқларга қарши қўл кўтарди! Қани, Уни ким тўхтата олади?! Шаҳрингнинг деворларини бузиб, минораларингни қулатадилар. Мен тупроғингни супуриб ташлайман, сени яланғоч бир тошлоқ ҳолига келтираман. Денгиз ўртасидаги бу оролда балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар. Ахир, буларни Мен айтдим. Шаҳринг халқларга ўлжа бўлади. Борди–ю, Эдом халқи: — Шаҳарларимиз вайрон бўлди, аммо биз уларни тиклаб оламиз, — дегудек бўлсалар, Сарвари Олам уларга шундай жавоб беради: — Шаҳарларини тикласинлар, Мен эса уларни яна вайрон қилавераман. Шунда одамлар Эдом ҳақида: “Бу ёвузлар юрти, Эгамиз улардан абадий ғазабланган”, деб айтадиган бўлишади.
Выбор основного перевода