Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улуғворлигинг, кайфу сафолар товуши Улоқтирилди ўликлар диёрига! Остингдаги қуртлар кўрпачангдир, Чувалчанглар сенинг тўшагингдир. Арфангни ол, шаҳар бўйлаб кез, Эй ҳамма унутган фоҳиша! Қани, гўзал қилиб чал–чи! Қўшиқ кетидан қўшиқ куйла–чи! Балки сени эслаб қоларлар. Доиранинг жўшқин садоси кесилди, Шодон овозлар энди эшитилмайди, Арфанинг шўх садоси сукутга толди. Эгамнинг Ўзи бу тоғни ҳимоя қилар. Мўаб халқи янчилган сомондай эзилар, Чиритиш учун гўнг чуқурга улоқтирилар. Яҳудо шаҳарларида ва Қуддус кўчаларида шоду хуррамлик садолари бўлмайди, келин–куёвнинг овози эшитилмайди. Бу юрт ҳувиллаб қолади.” Арфачилару ашулачиларнинг овозлари сенда эшитилмас, Найчию карнайчиларнинг куйи сенда янграмас. Энди биронта ҳунарманд сенда устахона очмайди. Тегирмон тошининг товуши кўчаларингда эшитилмайди.
Выбор основного перевода