Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса шундай демоқда: “Мана, шундай кунлар келяптики, Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман. Бутун юрт узра Ярадорларнинг фарёдлари эшитилади. Исроил халқига шу гапларни айтиб қўйишимни буюрди: “Эгамиз Раббий шундай демоқда: фахрланадиган қўрғонингиз, кўзингиз қувончи, юрагингиз орзуси бўлмиш муқаддас масканимни Мен ҳаром қилдираман. Қуддусда қолган ўғил–қизларингиз қиличдан ҳалок бўлади. Сен қулаган кунинг соҳилларни титроқ босди, Ҳалокатингдан денгиздаги ороллар саросимага тушди.’ Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, дарахтнинг қулаши шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Адан боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди.
Выбор основного перевода