Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Денгиз ўртасидаги бу оролда балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар. Ахир, буларни Мен айтдим. Шаҳринг халқларга ўлжа бўлади. Сенинг бойликларинг шу қадар кўп эдики, ҳатто Таршиш аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Улар кумуш, темир, қалай ва қўрғошинни молларингга айирбошлашарди. Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди. Тўхармоликлар аравага қўшиладиган отларни, жанг отларию хачирларини молларингга алмаштиришарди. Рўдон халқи сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Денгиз соҳилидаги кўп юртлар сенинг харидорларинг эди. Улар фил суяги ва обнус ёғочини сенга тўлов сифатида беришарди. Молларинг беҳисоб бўлгани учун Орам халқи ҳам сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига қимматбаҳо фируза тошларни, сафсар матоларни, нақш солинган газламаларни, майин зиғир матоларини, маржону ёқутларни олиб келарди. Яҳудо ва Исроил юртлари сен билан олди–сотди қилишарди. Улар молларинг эвазига Миннитдан келтирилган буғдойни, шунингдек, ширинликлар, асал, зайтун мойи ва мумиё олиб келишарди. Сенинг чексиз бойликларинг, турли хил молларинг туфайли, Дамашқ аҳолиси сен билан савдо–сотиқ қиларди. Молларинг эвазига улар Хелбон шаробини ва оппоқ юнгни олиб келишарди. Узол шаҳридан шароб келтириб, сен билан олди–сотди қилишарди. Ишлов берилган тоза темирни, долчин ва хушбўй қамишни молларингга алмаштиришарди. Дедонликлар сенга от терлигини сотишар эди. Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъминлаган Арабистон ва Кедар шаҳзодалари молларингни харид қилишарди. Шава ва Рамо савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Молларинг эвазига энг аъло зираворларни, қимматбаҳо тошлару олтинни беришарди. Хорон, Ханнох ва Эден шаҳарлари ҳамда Шава, Ошур ва Хилмад савдогарлари сен билан савдо–сотиқ қилишарди. Улар қимматбаҳо либослар, кўк матолар, нақш солинган кўйлаклар, ранг–баранг гиламлар, пухта эшилган арқонларни сенга сотишарди.
Выбор основного перевода