Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгам, менга тез жавоб бер, Руҳим тушкунликда, Мендан юз ўгирмагин, Токи қабрга кирганлардай бўлиб қолмайин. Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.»” Ўзингни эса тубсиз чуқурликка улоқтирадилар. Ҳа, сен денгиз бағрида азобланиб жон берасан. токи сув бўйига ўтқазилган бирорта дарахт энди бу қадар баланд бўлиб ўсмасин. Уларнинг учи булутларга тегмасин. Сувга тўйган бирорта дарахт шунчалик баланд бўлмасин. Уларнинг ҳаммаси, фоний бандалар каби, бу дунёдан ўтиб кетишади, қабрдаги марҳумларга ҳамроҳ бўлишади. “Эй инсон, Миср ва унинг тўдаси учун қайғуриб йиғла. Уларни бошқа буюк халқлар қаторида гўрдаги марҳумлар олдига жўнат. Элам ҳам ўша ерда, бир тўда сипоҳларининг қабрлари орасида ётибди. Уларнинг ҳаммаси жангда ҳалок бўлган. Бу суннатсизлар нариги дунёга кетган. Улар тириклар дунёсига даҳшат солишган эди, энди эса гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди. Улар ер қазиб, ўликлар диёрига киришса ҳам, Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан. Осмонга чиқиб олишса ҳам, У ердан тортиб тушираман.
Выбор основного перевода