Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас.
Юртингиздаги йўлбошчилар ўлжасини тилка–пора қилаётган бўрига ўхшайдилар. Улар бойлик орттириш учун қон тўкадилар, одамларнинг жонини оладилар.
Мен шундай дедим: “Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг! Адолат ўрнатиш сизнинг вазифангиз–ку!