Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдир, У рашкчи Худодир. Ана, Эгамизнинг Ўзи узоқдан келмоқда, Қалин булут ичида, ғазабга миниб келмоқда. Лаблари ғазабга тўла, Тили — ямламай ютадиган оловдай. Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, чексиз қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларга ҳукмронлик қиламан. Унинг қаҳрига ким бардош бергай?! Алангали ғазабидан ким омон қолгай?! Унинг ғазаби оловдай ёйилар, Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар. Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказиб поклагандай поклайман. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. «Улар Менинг халқимдир», дейман Мен. Улар эса: «Эгамиз бизнинг Худойимиздир», деб айтишади.” У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади. Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, Эгангизнинг куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас–чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади.
Выбор основного перевода