Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар. “Эй инсон, Қуддуснинг барча жирканч одатларини юзига солиб, Эй инсон, келган бу одамларни сен ҳукм қилишга тайёрмисан? Қани, уларга ота–боболарининг қилган жирканч одатлари ҳақида гапириб бер–чи. Эгамиз Раббий шундай деб айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Бу шаҳар қасмоқли қозон кабидир, унинг қасмоғи кетмайдиган бўлиб қолган. Қани, қозонни бир чеккадан бўшатинг, қўлингизга нима илинса, олиб кетаверинг. Шаҳар ичида қотиллик қилинди, одамларнинг қони қоятошга тўкилди. Ўша қон ерга тўкилганда эди, тупроқ билан кўмилиб кетарди. Мен қонни ўша қоя устида қолдирдим, уни яшириб бўлмайди. Мен уни кўрганимда ғазабим аланга олади, у Мени қотиллардан қасос олишга ундайди. Шунинг учун Эгамиз Раббий айтмоқда: қотиллар шаҳри Қуддуснинг ҳолига вой! Мен Ўзим ўтинни баланд қилиб уяман. Ҳолингга вой, эй қўли қон шаҳар! Ўтакетган маккор, ўлжага тўлган шаҳар! У ердаги қотилликлар ҳеч тугамас!
Выбор основного перевода