Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шерга ўхшаб панада кутиб туради, Бечорани ушлайман деб, писиб ётади, Заифни ўз сиртмоғига илинтириб, ушлаб олади. Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас. Эгамиз менга деди: “Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси Менга қарши фитна уюштиришмоқда. Улар ота–боболарининг эски гуноҳларига қайтишди. Ота–боболари сингари, гапларимга қулоқ солмай, бегона худоларга эргашиб, сажда қилишди. Яҳудо халқи Исроил халқига тақлид қилди, Мен ота–боболари билан тузган аҳдимни улар бузишди. Руҳонийлар қароқчиларга ўхшайди, Улар пистирмада ётиб, қурбонини пойлашади. Шакам шаҳри йўлида қотилликлар қилишади, Ҳа, улар мудҳиш жиноятларга қўл урди. Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.” Шаҳар аъёнлари ўкираётган шерларга ўхшайди. Ҳакамлари ҳам кечаси оч қолган бўриларга ўхшаб, Эрталабгача ўлжасидан ҳеч нарса қолдирмайди. Ҳолингизга вой, эй тафсирчилар ва фарзийлар! Сизлар иккиюзламачисизлар! Ахир, сизлар одамлар кирмасин деб, Осмон Шоҳлиги эшикларини беркитиб қўйяпсизлар. У ерга ўзларингиз ҳам кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларни ҳам киргизмаяпсизлар.
Выбор основного перевода