Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сизлар муқаддас нарсаларни оддий нарсалардан, ҳаромни ҳалолдан ажрата олишларинг шарт. Шаббат куни уйингиздан бирон юкни кўтариб чиқманглар, ҳеч қандай иш қилманглар. Мен ота–боболарингизга амр қилганимдек, Шаббат кунини муқаддас деб билинглар. Мен уларга Шаббат кунларимни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни билишсин. Аммо улар саҳрода ҳам Менга қарши исён кўтардилар. Фармонларимни бажармадилар, қонун–қоидаларимни рад этдилар. Ўшаларга риоя қилган киши яшаган бўларди. Улар Шаббат кунларимни ҳам булғадилар. Шунда Мен саҳрода уларнинг устига ғазабимни ёғдириб, йўқ қилиб юбормоқчи бўлдим. Пайғамбарлари катта кетади, Ҳаммаси қаллоблик қилади. Руҳонийлари Худонинг уйини ҳаром қилади, Худонинг қонунини бузади. Хаггей руҳонийларга деди: — Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Руҳонийлардан қонун бўйича қуйидаги ҳолатларни ажрим қилишни сўра: агар бирортаси кийимининг этагида қурбонликдан олинган муқаддас гўштни олиб кетаётган бўлса, ўша кийимнинг этаги билан нон, шўрва, шароб, зайтун мойи ёки бошқа егуликларга тегиб кетса, ўша нарсалар ҳам муқаддас ҳисобланадими?” Руҳонийлар Хаггейга: — Йўқ, — деб жавоб бердилар. Хаггей яна сўради: — Агар бирортаси инсон жасадига теккани учун ҳаром бўлса–ю, юқорида айтиб ўтилган егуликлардан бирига тегса, ўша егуликлар ҳаром ҳисобланадими? Руҳонийлар: — Ҳа, — деб жавоб бердилар. Шунда Хаггей деди: — Эгамизнинг каломи шудир: “Мана бу одамлар ҳам, бу халқ ҳам олдимда худди шундайдир. Улар қилган ишларнинг ҳаммаси, улар келтирган ҳар бир назр ҳам ҳаромдир. Аммо, эй руҳонийлар, сизлар йўлимдан оғдингизлар, ўз кўрсатмаларингиз билан кўпларни йўлдан урдингизлар. Леви қавми билан тузган аҳдимни барбод қилдингизлар, — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода