Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусофирни эзиб, унга зулм ўтказманглар. Ўзларингиз ҳам Мисрда мусофир бўлган эдингизлар. Мусофирга зулм қилманглар. Ўзларингиз Мисрда мусофир бўлган эдингизлар, шу боис мусофирнинг аҳволини биласизлар. Халқ бир–бирига зулм қилади, Ҳар ким дўстига душман бўлади. Ҳақорат қилар ёш йигит оқсоқолни, Шарманда одам эса обрўли одамни. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Эгамиз шундай демоқда: “Халқим тилларини камон каби қайириб, Ёлғон сўзларни ўқдек отишади. Халқим ноҳақлик қилиб, юртда кучайиб бормоқда, Ёмонлик кетидан ёмонлик қилмоқда, Улар Мени тан олмайдилар. У ердаги одамлар ота–онасини хор қиладилар, мусофирларни алдайдилар, етим ва беваларга зулм ўтказадилар. Эгамиз шундай демоқда: “Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар, Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.”
Выбор основного перевода