Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Манаше шунчалик кўп айбсиз қон тўкдики, Қуддусни бу бошидан нариги бошигача қонга ботирди. Қон тўкишдан ташқари, Яҳудо халқини гуноҳга ботирди, улар Эгамиз олдида қабиҳликлар қилдилар. Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. Мен сизларни қаҳру ғазаб билан ҳукм қилганимда, жаҳл устида қаттиқ жазолаганимда, атрофдаги халқлар даҳшатга тушадилар. Улар бундан сабоқ оладилар, сизларни эса мазах қилиб, устингиздан куладилар. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Аммо энди, сенинг фосиқлигинг бутун дунёга ошкор бўлди. Сен Эдом қизлари ва уларнинг ҳамма қўшнилари учун мазах бўлдинг. Филист қизлари ҳамма жойда сени масхара қиладилар. Эй бузуқ, фосиқ Исроил ҳукмдори, сенинг кунинг битди! Охирги жазоингнинг вақт–соати етди! Шаҳар ичида қотиллик қилинди, одамларнинг қони қоятошга тўкилди. Ўша қон ерга тўкилганда эди, тупроқ билан кўмилиб кетарди. Мен қонни ўша қоя устида қолдирдим, уни яшириб бўлмайди. Мен уни кўрганимда ғазабим аланга олади, у Мени қотиллардан қасос олишга ундайди.
Выбор основного перевода