Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўшнингизни товламанг, уни таламанг. Мардикорнинг ҳақини эрталабгача қолдирманг. Исроил халқидан бўлган биродарингизга кумушни, нонни ёки ҳар қандай бошқа нарсани қарзга берганингизда, фоиз талаб қилманглар. Қиз бола тақинчоқларини унутадими?! Келинчак ўз либосини эсдан чиқарадими?! Йўқ! Аммо халқим Мени унутди, Орадан сон–саноқсиз кунлар ўтиб кетди. Яп–яланг қирлар узра фиғон эшитилмоқда, Исроил халқи доду фарёд солмоқда. Зотан, улар ҳақ йўлдан озган эдилар, Ўзларининг Эгаси Худони унутиб юборган эдилар. Эгамиз Раббий шундай демоқда: сен Мени унутиб, Менга орқа ўгирганинг учун, фоҳиша ва суюқоёқ бўлганинг учун жазо тортасан.»” Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.
Выбор основного перевода