Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У доноларни ўзларининг айёрлиги орқали тутиб олади, Эгриларнинг ниятларини пучга чиқаради. Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар, Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар. Ҳа, уларни жазолаб, хонавайрон қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибати шудир. Зотан, улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар. Ахир, Муқаддас битикларда ёзилган–ку: “Мен доноларни донолигидан маҳрум қиламан, Идроклиларни идрокидан айираман.” Донолар қани? Тафсирчилар ва бу дунёнинг файласуфлари қаерда? Худо бу дунёнинг ҳикматини ақлсизликка айлантирди–ку, ахир!
Выбор основного перевода