Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик, Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик! Ахир, ота–боболаримиз билан биз Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик. Ёшлигимиздан то бугунгача Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.»” Яҳудода эълон қилинг, Қуддусда жар солинг: «Бутун юрт бўйлаб бурғу чалинсин.» Баланд овозда ҳайқиринг: «Қани, тўпланинглар! Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик!» Аксинча, юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар, ота–боболари ўргатгандек Баалга сиғиндилар. Шунинг учун Мен бу халққа аччиқ ўтдан едириб, заҳарли сувдан ичираман, — деб айтмоқда Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам. — Аммо Бобил шоҳи Навухадназар бу юртга бостириб келгандан сўнг, Бобил ва Орам лашкарларидан қўрқиб, Қуддусга келишга қарор қилган эдик. Шу сабабдан ҳозир биз Қуддусда яшаб юрибмиз. Худо менга аччиқ ўтдан едирди, Заҳарли сувдан менга ичирди. Кулфату саргардонлик ҳақидаги ўйларим Заҳарли сувга, аччиқ ўтга ўхшайди. Аскарлар у ерда Исога ичгани аччиқ ўт аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўрди, аммо ичмади. Бу юлдузнинг номи Эрман эди. Сувларнинг учдан бир қисми аччиқ бўлди. Аччиқ сувдан кўп одамлар ўлди.
Выбор основного перевода