Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунингдек, осмонга қараб, қуёш, ой ва юлдузларни, жамики самовий жисмларни кўриб васвасага тушманглар, уларга сиғинманглар, хизмат қилманглар. Ахир, Эгамиз Худо буларни дунёда яшовчи барча халқлар учун берди. Яҳудо шоҳлари юртнинг барча шаҳарларидаги ва Қуддус атрофидаги саждагоҳларда бутпараст руҳонийларни тайинлаган эдилар. Ўша руҳонийлар саждагоҳларда қурбонликлар келтирарди. Йўшиё Баалга, қуёшга, ойга, сайёраларга ва жамики самовий жисмларга қурбонлик қилган ўша руҳонийларни йўқ қилди. Эй аёллар, сизлар айтинг: “Эгамиз шундай демоқда: «Одамларнинг жасадлари ётади Даладаги гўнг каби Ўроқ солинган буғдой каби, Уларни ҳеч ким йиғиштириб олмайди.»” Уни ўлган эшакнинг аҳволига соладилар, Қуддус дарвозаларидан судраб чиқиб, отиб юборадилар.” Эгамиз мени уйининг ички ҳовлисига олиб кирди. Уйнинг кираверишида, айвон ва қурбонгоҳ орасида йигирма беш нафар киши турар эди. Улар Маъбадга орқасини ўгириб, шарқдан чиқаётган қуёшга сажда қилаётган эдилар. Шу сабабдан Худо улардан юз ўгирди, самовий жисмларга сажда қилишсин, деб уларни тарк этди. Зотан, пайғамбарлар китобида шундай ёзилган: «Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим!
Выбор основного перевода