Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ерни ағдариб, тошлардан тозалади, Ўтқазди энг сара узум токини, Қоровул минорасини ўртага қурди. Узум сиқиш чуқурини тайёрлади, Узумларнинг пишишини У кутди, Аммо ҳосил итузум бўлди. Улар рўза тутишса ҳам, Мен уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Менга атаб қурбонликлар куйдиришса ҳам, дон назрларини олиб келишса ҳам қабул қилмайман. Аксинча, уларни қаҳатчилик, уруш ва ўлат орқали қириб ташлайман. Кумуш, мис, қалай, темир ва қўрғошин ўчоққа қандай йиғилса, эритиш учун тагига олов қандай ёқилса, Мен худди шундай қаҳру ғазаб билан сизларни йиғаман, ҳаммангизни шаҳарда эритиб йўқ қиламан. Ҳа, Мен сизларни Қуддусга йиғиб оламан, ғазабим оловини сизларга сочаман. Сизлар эриб йўқ бўлиб кетасизлар. Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди, Анжир дарахтларимизни синдиришди, Шохларию новдалар пўстлоғини шилиб, Ҳаммасини шип–шийдам қилишди. Эгамиз шундай демоқда: “Мен ер юзидаги ҳаммани Гард қолдирмай супуриб ташлайман. Йўл четида бир анжир дарахтини кўриб, унинг ёнига борди. Исо барглардан бошқа ҳеч нарса топмай, дарахтга: — Бундан буён сенда асло мева бўлмасин! — деди. Анжир дарахти шу заҳоти қуриб қолди. Шундан кейин Исо шу масални айтиб берди: “Бир одамнинг узумзорига анжир дарахти экилган экан. Ўша одам келиб, анжир дарахтидан мева излабди, аммо топа олмабди.
Выбор основного перевода