Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади. Жирканч ишлари учун уяладиларми? Йўқ, уялмайдилар! Қизариш деган нарсани билмайдилар, Шунинг учун бошқалардай ҳалок бўладилар. Ҳа, уларни жазолаб, хонавайрон қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир. Бир қиз билан унаштириласиз, аммо у билан бошқаси ётади. Уй қурасиз–у, уйингизда яшамайсиз, узумзор экасиз–у, мевасидан емайсиз. Ўзларининг кўз ўнгида Чақалоқлари тилка–пора бўлади. Уйлари талон–тарож бўлади, Хотинларига тажовуз қилинади. Улар тўйганини билмаган Очкўз итларга ўхшар, Бу чўпонлар идроксиз! Ўз фойдасини кўзлаб, Ҳар бири ўз йўлидан кетди. Эгамиз шундай демоқда: “Пайғамбару руҳонийлар бетавфиқдирлар, Ҳатто Менинг уйимда ҳам қабиҳлик қилганларини кўрдим.
Выбор основного перевода