Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер юзи гуллар билан қопланмоқда, Юрт бўйлаб кабутарлар куйи эшитилмоқда, Қўшиқ куйлаш вақти етиб келди. Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.” Қалдирғочу турнадай нола чекдим, Мусичадай оҳ–воҳ қилдим. Юқорига қарайвериб, кўзларим толди, Эй Раббий, эзилдим, ёрдам бер менга! Шунда мен ичимда дедим: “Эҳа, булар камбағал–ку! Шунинг учун уларнинг фаросати йўқ, Улар Эгамизнинг йўлини билмайди, Худосининг қонунини танимайди. Қани, бойларнинг олдига борай–чи, Улар билан гаплашиб кўрай–чи, Эгамизнинг йўлини улар албатта билади, Улар Худосининг қонунини танишади.” Аммо уларнинг ҳаммаси бўйинтуруғини синдирган экан, Эгамизга итоат этишдан бош тортган экан. Эрталаб эса, осмон қизил, ҳавонинг авзойи бузуқ, бугун бўрон бўлади, дейсизлар. Сизлар осмоннинг авзойига қараб, об–ҳавони аниқлай оласизлар–ку! Нега замон аломатларини талқин қила олмайсизлар?! “Тинчлик учун нималар зарурлигини бугун сен билсайдинг! Аммо булар сенга қоронғи.
Выбор основного перевода