Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин улар овқатланиб ўтиришган эди, узоқдан шу томонга келаётган туялар карвонини кўриб қолишди. Карвон Исмоилий савдогарлар бўлиб, туяларга Гиладдан хушбўй зираворлар, мумиё, мирра юклаб, Мисрга олиб кетишаётган эди. Эй Эгамиз, наҳотки Яҳудони бутунлай рад этган бўлсанг?! Наҳотки Қуддусдан ҳазар қилсанг?! Нечун бизни оғир яраладинг? Шифо топа олмаяпмиз–ку! Биз тинчликни изладик, аммо яхшилик келмади, Шифо топмоқчи эдик, аммо ваҳимага дучор бўлдик. Арзингни эшитадиган одам йўқ, Яранг учун дори–дармон йўқ, Сени даволаб бўлмайди. Эй бокира қиз Миср, Гиладга бор, малҳам олгин. Аммо сен бекорга дори–дармон йиғасан, Барибир дардингга шифо топмайсан.
Выбор основного перевода