Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар ўлимни кутадилар, лекин ўлим келмайди, Қимматбаҳо хазинадан ҳам кўра, Кўпроқ ўлимни излайди улар. Ўлим топганларида улар жуда қувонади, Шодликдан бошлари осмонга етади. Шунда мен, қани энди бўғилиб қўя қолсам, дейман, Ахир, шу жисмимда яшашдан кўра, ўлим афзалроқ. Ҳаётимдан нафратланяпман, абадий яшамайман. Ҳаётим бир нафасдай бўлса ўзи, мени тинч қўйгин, ахир! Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар. Бунинг ўрнига улар: «Исроил наслини шимолдаги юртдан ва сургун қилинган бошқа барча юртлардан олиб чиққан Эгамиз шоҳид», деб онт ичадиган бўлади. Улар ўз юртларида яшашади.” Сен ҳақсан, ё Раббий. Биз эса бугун шарманда бўлдик. Биз Сенга хиёнат қилганимиз учун, Сен ҳаммамизни — Яҳудо ва Қуддус аҳолисини ҳамда бутун Исроил халқини яқин ва узоқ юртларга тарқатиб юборгансан. Ўша беш ой давомида одамлар ўлим излайдилар, аммо тополмайдилар. Ўлимни орзу қиладилар, аммо ўлим улардан қочади.
Выбор основного перевода