Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи Шитимда ўрнашганда, Исроил эркаклари Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди. Мўаб аёллари уларни ўз худоларига бағишланган қурбонлик зиёфатларига таклиф этишди. Исроил халқи уларнинг қурбонлигидан тановул қилиб, худоларига ҳам сажда этди. Исроил халқи Пиёр тоғидаги Баалга қаттиқ боғланиб қолгани учун, Эгамиз улардан ғазабланди. Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман. Орангизда қолган ўзга халқларга қўшилманглар. Уларнинг худоларининг номларини тилга ҳам олманглар, ўша худоларнинг номи билан қасам ичманглар. У худоларга сажда ҳам қилманглар, хизмат ҳам қилманглар. Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. Қанийди, саҳрода бир қўнолғам бўлса, Мен халқимни тарк этган бўлардим, Уларнинг орасидан чиқиб кетардим! Ахир, уларнинг ҳаммаси зинокор, хоинлар тўдасидир. Эвоҳ, юрт зинокорларга тўлиб кетди, Лаънат туфайли ер қақраб қолди, Даштдаги яйловлар қуриб ётибди. Пайғамбарлар қабиҳлик қилишга шошилади, Кучини ҳақсизлик йўлида ишлатишади. Серҳосил ўлкада қорнингни тўйғиздим, Аммо қорнинг тўйгач, манман бўлиб кетдинг, Шу сабабдан сен Мени унутдинг. Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок қиламан, Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади, Лекин Мўлахга ҳам топиниб, ваъдалар беришади. Олдин сизлар Худони билмаган пайтингизда, асли худолар бўлмаган кучларга қул эдингиз.
Выбор основного перевода