Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу олам турар экан, баҳорда экин–тикин, кузда ўрим–йиғим, ёз ва қиш, совуқ ва иссиқ, кундуз ва тун бўлаверади.” Шунда У ерингизга куз ва баҳор ёмғирини ўз вақтида ёғдиради. Донингизни, шаробингизни ва зайтун мойингизни йиғиб оласиз. У самоларни булутлар ила қоплайди, У ерни ёмғир билан таъминлайди, Қир–адирларда ўт–ўлан ўстиради. Халқларнинг бетайин бутлари ёмғир ёғдира олармиди?! Ёғингарчилик осмоннинг хоҳиши билан бўлармиди?! Буларни қилишга қодир Сен эмасми, эй Эгамиз Худо?! Биз умидимизни Сенга боғлаганмиз, Зотан, буларнинг ҳаммасини қила оладиган Сенсан. Эй Қуддус халқи, хурсанд бўлинглар, Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар. Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди. Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди. У ерга бориб, Носира деган шаҳарга жойлашди. Шундай қилиб, Эгамиз пайғамбарлар орқали: “Уни Носиралик деб атайдилар”, деб айтган башорати бажо бўлди. Аммо шунга қарамай, Ўз эзгулигини кўрсатиб, осмондан ёмғир ёғдириб келди, мавсумида ҳосил берди, ризқингизни тугал қилиб, юракларингизни шодликка тўлдирди.
Выбор основного перевода