Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илон эса хотинга: — Йўқ, ўлмайсизлар, — деди. Лекин улар Худонинг элчиларини ҳақорат қилиб, Худонинг сўзларидан нафратландилар, пайғамбарларни масхара қилдилар. Охири Эгамиз Ўз халқидан шу қадар ғазабландики, улар нажотсиз қолдилар. Сизлар шундай дедингиз: “Биз Ўлим билан аҳд қилганмиз, Ўликлар диёри ила битим тузганмиз. Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди. Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз, Сохталикни чодир қилиб олганмиз.” Мен эса шундай дедим: — Ё Эгам Раббий, пайғамбарлар бу халққа, уруш ва қаҳатчилик бўлмайди, сизлар бу юртда чинакамига осойишта ҳаёт кечирасизлар, деб айтишмоқда–ку. Менинг сўзимдан нафратланган одамларга улар ҳадеб: «Ҳаммаси яхши бўлади», дейишади. Юрагидаги ўжарликларга итоат қилганларга: «Бошингизга бало–қазо келмайди», дейишади.”
Выбор основного перевода