Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен бошингизга кулфат соламан, сизларни тузалмас касалликка дучор қиламан, иситмангизни чиқариб, кўзингизнинг нурини оламан, жонингизни изтиробга соламан. Эккан уруғларингиз беҳудага кетар, чунки ҳосилингиз ғанимларга насиб этар. Мен юзимни сизларга қарши бураман, душманларингиз сизларни мағлуб этади. Ёвларингиз устингиздан ҳукмронлик қилади. Сизларни ҳеч ким таъқиб қилмаса ҳам тумтарақай бўлиб қочасизлар. Молингизни кўз олдингизда сўйишади, лекин гўштини емайсиз. Эшагингизни кўз олдингиздан ўғирлаб кетишади, қайтиб беришмайди. Қўйларингиз душманларингизга берилади. Сизларга ҳеч ким ёрдам бермайди. Ерингиз ҳосилидан, меҳнатингиз самарасидан бегона халқлар баҳраманд бўлади. Сизни эса ҳар куни эзишади, хор қилишади. Мен уларнинг ҳосилини тортиб оламан. Токларида узум қолмайди, Анжир дарахтлари мева тугмайди, Барглари тўкилиб хазон бўлади. Уларга нима берган бўлсам, Ҳаммасидан жудо бўлишади.” Эгамизнинг каломи шудир. Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди. Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди. Мен эса шаҳарларига ўт қўяман, Қалъаларини оловга ем қиламан.”
Выбор основного перевода