Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Нега яна мунча калтак истайсиз?! Не учун исённи давом эттирасиз?! Яраланган бутун бош, Мадордан кетган бутун юрак. Бу халқ Сарвари Оламга юз бурмади, Жазо берган Зотга улар қайтмади. Ахир, қайсарлигингни Мен биламан–ку! Бўйнинг темирдай, пешананг бронзадай қаттиқ! Эй халқим, сени жазолаганим зое кетибди. Сен барибир гапимга кирмадинг. Сенинг қиличинг йиртқич арслондай Пайғамбарларингни қириб ташлади. Аммо сизлар Менга қулоқ ҳам солмадингизлар, эътибор ҳам бермадингизлар. Ўжарликда ота–боболарингиздан ҳам ўтиб тушдингиз, қилган ишларингиз уларникидан ҳам ёвузроқ.” Шунинг учун сен уларга шундай деб айт: «Сизнинг халқингиз Эгаси Худога итоат қилмади, Унинг гапига кирмади. Ҳақиқат қолмабди, оғзингиздан ҳақ сўз чиқмайдиган бўлди. “Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: энди Мен айтган сўзимга биноан бу шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларга фалокат келтираман, чунки сизлар ўжарлик қилиб, сўзларимни эшитишни хоҳламадингизлар.” У ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайди, Ўзига ҳеч қандай сабоқ олмайди. Ўз Худоси томон юз бурмайди, Умидини Эгамизга боғламайди.
Выбор основного перевода