Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз. Узоқдаги халқларга Эгам белги беради, Ернинг четидаги халқларга ишора юборади. Ана, улар келаётир бу ерга тез, шиддат ила! Сизлар тилларини тушунмайдиган, Гапларини англамайдиган, Ўша такаббур халқни энди кўрмайсиз! Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибди? Сенга нималар деди? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан келибдилар, — деб жавоб берди Ҳизқиё. Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар. Эгамиз шундай дейди: “Халқларга буни айтинглар, Қуддусда шундай эълон қилинглар: «Олис юртдан босқинчилар келмоқда, Улар Яҳудо шаҳарларига қарши ҳайқирмоқда. Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан оломон келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда. Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, қаранглар! Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим. Улар Лево–Хоматдан то Арабадаги сойликкача сизларни эзадилар.”
Выбор основного перевода