Эй Еремиё, сен ёлғончилар орасида яшаяпсан, Улар ёлғонлари дастидан Мени тан олишни хоҳламаяптилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
Сен билан даъволашганимда, эй Эгам, Сен ҳар доим ҳақ бўлиб чиқасан. Шундай бўлса–да, Сен билан яна гаплашмоқчиман, Адолат хусусида савол бермоқчиман. Нечун фосиқларнинг иши юришади? Нечун мунофиқлар роҳатда яшайди?