Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Барча халқлар шундай дейди: “Нима учун бу халқнинг Эгаси бу юртни шундай аҳволга солди экан–а? Бундай ғазаб сочишнинг сабаби нима экан–а?” Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди. Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар бунинг аянчли аҳволини кўрганда, даҳшатга тушиб: «Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а?» деб қотиб қолади. Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: «Эҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан ўзларининг Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат қилдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.»” Халқим сендан: «Нима учун Эгамиз Худо бундай ишларни қилди?» деб сўраганда, сен, эй Еремиё, уларга шундай жавоб бер: «Сизлар Худони тарк этиб, юртимизда бегона худоларга хизмат қилдингизлар. Энди ўзга юртда бегона одамларга худди шундай хизмат қиласизлар.» Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: «Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима? Эгамиз Худога қарши нима гуноҳ қилдик?»
Выбор основного перевода