Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан: Муқаддас шаҳарларинг саҳрога айланди, Қуддус вайрона бўлди, Сион чўлу биёбон бўлиб қолди. Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Бутун юрт вайрон бўлиб, харобазорга айланади. Бу халқлар етмиш йил мобайнида Бобил шоҳига хизмат қилишади.» Сен уларга шундай деб айт: «Эгамиз демоқда: сизлар Менга қулоқ солмадингизлар, берган қонунларимни бажармадингизлар. Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.»” Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?! Эгамиз уйидаги бутун оломон Еремиёни ўраб олди. Шунда аччиқ ғазабим Яҳудо шаҳарлари билан Қуддус кўчаларига ловуллаган олов бўлиб тушди. Ҳозир ўша жойлар ҳувиллаб, ташландиқ бўлиб ётибди.” Ўз номим билан қасам ичиб айтаманки, Бозрах шаҳри вайрон бўлади. Унинг аянчли аҳволи одамларни ваҳимага солади. Ўтган–кетганлар уни мазах қилиб, номини қарғишларда ишлатади. Ён–атрофидаги ҳамма шаҳарлар ҳам то абад ташландиқ бўлиб қолади.” Эгамизнинг каломи шудир. Сарвари Олам Ўз номи билан қасамёд қилиб деди: “Чигирткадай гала–гала душманни сенга қарши юбораман. Улар юртинг узра ғолибона ҳайқиради.” Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. Эгамиз Раббий Ўз номини ўртага қўйиб онт ичди, Ҳа, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг такаббурлигидан нафратланаман, Уларнинг қалъаларидан ҳазар қиламан. Самария шаҳрини ва у ердаги ҳамма нарсани Мен душманнинг қўлига бераман.” Эй Қуддус аҳолиси, сизнинг Маъбадингиз ҳувиллаб қолади. Худонинг Иброҳимга берган ваъдасини эсланглар. Ўшанда Худо Ўз номи ҳақи қасам ичганди. Зеро, қасам ичиш учун Ўзидан буюкроқ бирон зот йўқ эди.
Выбор основного перевода