Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам душман лашкарига шундай демоқда: “Дарахтларини кесинглар, Қуддус деворига қиялатиб тупроқ уйинглар. Бу шаҳар жазоланиши керак, Шаҳар зўравонликка тўлиб–тошган. Улар кичкинасидан тортиб, каттасигача, Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбардан тортиб, руҳонийгача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Улар Уриёни Мисрда тутиб олиб, шоҳнинг олдига олиб келган эдилар. Шоҳ уни ўлдириб, жасадини авом халқнинг қабристонига ташлаган эди.
Выбор основного перевода