Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар. Ана, кимдир тўлғоқ тутган аёлдай бақирмоқда, Кимдир илк бор туғаётган аёлдай инграмоқда. Қиз Қуддус энтикиб қичқирмоқда, Қўлларини чўзиб шундай демоқда: “Шўрим қурсин! Қотилларим олдида мадорим қолмади.” Одамлар шундай деди: “Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Дард тутган аёл каби, Азобу изтироб чекдик. Сен иттифоқдошларингга ўзинг устозлик қилган эдинг, Эгамиз ўшаларни бошингга чиқарганда, нима дер экансан? Шунда сен тўлғоқ тутган аёлдай бўлиб қоласан–ку! Дард азобида қолиб кетасан–ку! У шундай дейди: «Мана, ўзим учун катта сарой қурдим, Юқори қаватдаги хоналарни кенг қилдирдим.» У уйига катта ойналар қўйдирмоқда, Деворларини садр ёғочи билан қопламоқда, Уларни қирмизи рангга бўямоқда.
Выбор основного перевода