Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо сен улоқтирилгансан Жирканч чирик новдадай қабрингдан. Тош чуқурга тушадиган жасадлар, Қиличдан қулаган жасадлар Бўлар сенинг кафанинг. Уларнинг суяклари қуёш, ой ва юлдузлар остида сочиб ташланади. Зотан, бу одамлар осмон жисмларини севар эдилар, ўшаларга хизмат қилар эдилар, уларга эргашиб, маслаҳат солар эдилар, ўшаларга сажда этар эдилар. Уларнинг суякларини ҳеч ким йиғиб кўммайди, гўнгдай ер устида ётаверади. Шунинг учун, эй Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим, Эгамиз сен ҳақингда шундай демоқда: сенинг авлодингдан биронтаси ҳам Довуд тахтида ўтирмайди. Сенинг жасадингни одамлар улоқтириб юборишади, ўлигинг куннинг жазирамасида, туннинг совуғида қолади.
Выбор основного перевода