Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Бу ярамас бутлар болалигимиздан буён, Оталаримизнинг меҳнатини йўққа чиқарди, Уларни мол–қўйларидан айирди, Ўғил–қизларидан жудо қилди. Келинг, шармандаликни ўзимизга тўшак қилайлик, Уятни ёпинчиқ қилиб, устимизга ёпайлик! Ахир, ота–боболаримиз билан биз Эгамиз Худога қарши гуноҳ қилдик. Ёшлигимиздан то бугунгача Эгамиз Худонинг гапига кирмадик.»” Аммо сизлар ўжар ва исёнкорсизлар, Йўлдан озиб, Мени тарк этдингизлар, Мен ота–боболарингизни Мисрдан олиб чиққанимдан бери уларни огоҳлантириб келдим. Уларга: «Менинг гапларимга қулоқ солинглар», деб қайта–қайта айтдим. Аммо улар итоат қилмадилар, Менга қулоқ солмадилар. Аксини қилиб, ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат этдилар. Шунинг учун аҳдда ёзилган ҳамма лаънатларни уларнинг бошига солдим. Мен уларга буюрган аҳдимнинг шартларини бажармаганлари учун шундай қилдим.” Бу фосиқ халқ сўзларимни эшитишдан бош тортди, ёвуз юрагининг ўжарликларига итоат қилди. Бегона худоларга эргашди, уларга хизмат қилиб, сажда этди. Улар ўша чириб кетган қийиқча каби, ҳеч нарсага ярамайдиган бўлиб қоладилар. “Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: энди Мен айтган сўзимга биноан бу шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқларга фалокат келтираман, чунки сизлар ўжарлик қилиб, сўзларимни эшитишни хоҳламадингизлар.” Эгамиз шундай демоқда: “Исроил ва Яҳудо халқлари ёшлигидан бери олдимда фақат қабиҳлик қилишади. Қачон қараса, Исроил халқи ўз ишлари билан Мени ғазаблантириб юради.
Выбор основного перевода