Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени унутдилар, гўё ўлганман, Гўё синган сопол идиш кабиман. Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин! Ўзингиз билмаган юртда душманларингизга хизмат қиласизлар. Менинг ғазабим сизларни оловдай ямламай ютади.” Сизларга Мен мулк қилиб берган юртдан ўз айбингиз туфайли айриласизлар. Мен сизларни ўзингиз билмаган бир юртга жўнатаман, душманларингизга ҳаммангизни қул қилиб бераман. Сизлар Мени ғазаблантирдингиз, ғазабим сўнмас олов каби ёнмоқда.” Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан, Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди, Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.
Выбор основного перевода